Де Росси "Рома"да қолиш учун маоши камайишига ҳам рози

Tolibjon Qosimov
22 авг 2018
"Рома" ярим ҳимоячиси ва сардори Даниеле Де Росси клуб билан шартномасини узайтириши мумкин.

"Mediaset"нинг хабар беришича, футболчи клуб раҳбарлари билан келишувни 2020 йилгача узайтиришни муҳокама қилмоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, 35 ёшли ўйинчи маоши камайтирилишига ҳам рози. У ҳозирги маошидан икки баробар камроқ олади. Айни пайтда Де Росси йилига 1,5 миллион евро ва бонуслар олади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Mediaset