

Жорий мавсум 25 ёшли футболчи 17та ўйинда 5та гол урди ва 1та голли пас берди.
"Афсуски у қўл остимдаги илк учрашувдаёқ жароҳат олди. Бизга у етишмади, чунки Уилфрид йўқ жойдан гол ясай оларди. У ҳозир жамоадан кетиши керак деб ўйламайман, бироқ мавсум охирида "Ливерпуль"га ўтса, у ажойиб танловни амалга оширган бўлади" - дейди де Бур.



