UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  5 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  2 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  5 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  6 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  16 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  8 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  6

Даврон Файзиев: “Уч кун ичида иккита жиддий рақиб билан ўйнаш осонмас” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Уч кун ичида иккита жиддий рақиб билан ўйнаш осонмас”

Олий лига ўттизинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Сўғдиёна” жамоалари баҳсидан (3:1) сўнг, биринчи бўлиб меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
—Мезбонларни ғалаба билан табриклайман, — дея сўз бошлади Даврон Орипович. — “Қизилқум” юқори савиядаги ижрочиларга эга жамоалардан саналади. Шунга қарамай, биз Навоийдан ҳеч бўлмаса бир очко олиб кетиш илинжида келгандик. Афсуски, уч кун ичида кетма-кет икки жиддий рақибга қарши ўйнаш осон эмас. “Насаф” билан ўйинда учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг, йигитларимизнинг ўзларига келиши қийин бўлди.

Ҳимоядаги палапартишликдан рақиб ҳужумчилари унумли фойдаланишди. Умуман олганда, йигитларимиз майдонда ёмон ҳаракат қилишмади. Гарчи, уларнинг хатти-ҳаракатидан кўнглим тўлган бўлса-да, якуний ҳисоб барибир дилимизни хира қилди.

Нима деймиз, ҳаёт давом этади. Бу — футбол! Жиззахда истеъдодли ёшлар улғайишмоқда. Уларнинг келажаги учун ҳам ишлашимиз керак. Энди жамоамиз таътилга чиқади. Декабрнинг  иккинчи ярмидан янги мавсум тайёргарлигини бошлаймиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика