UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  3 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  1 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  8 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  11 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  10 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  5 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  2 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  3

Даврон Файзиев: “Элитада қолишимиз бу – бахтли воқеа бўлди” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Элитада қолишимиз бу – бахтли воқеа бўлди”

“Андижон”нинг олий лигада қолиши аниқ бўлгач, табиийки ундан бир поғона юқори бўлган “Сўғдиёна”ни ҳам кучлилар сафида ўз ўрнини сақлаб қолгани маълум бўлди.
Дарҳақиқат, келаси йил олий лигада 16та жамоа бўлгани айниқса, жамоалар сони ортгани жиззахлик ва андижонлик ишқибозларни беҳад қувонтириб юборди. “Сўғдиёна” устози Даврон Файзиев билан боғланганимизда, табиийки хурсанд эди.

- Даврон ака, жамоангизни олий лигада қолгани билан табрикласам бўладими?
- (Кулиб) Тўғриси бу – лоторея эди. Унда ютуқ чиқди. Албатта бу хушхабарни эшитганимдан кейин хурсанд бўлдим. Телефоним тинмаяпти. Мухлислар ва футболга аълоқадор инсонлар кўнғироқ қилиб табриклашмоқда. Мен ҳам ўз навбатида фурсатдан фойдаланиб, ЎФФ раҳбари Мираброр Зуфаровичга шахсан ўзимни қолаверса Жиззах ахли номидан ката раҳмат айтиб қоламан. Бундай имконият ҳар доим ҳам берилавермайди. Шундай экан, йўл қўйилган хатоларимизни келгусида бошқа такрорламасликка интиламиз.

- “Сўғдиёна”ни олий лигада қолишига қанчалик ишонгандингиз?
- Жамоа расмий равишда биринчи лигага тушиб кетганидан сўнг, бундай жуда афсус чекдим. Келаси йил янги стадионда қуйи лигада иштирок этишни тасаввур қилсам, хунобим ошарди. Тўғриси бу йил айрим ўзимизнинг йўл қўйган хатоларимиз ва рақибларимизни Зоминдаги стадионда қабул қилганимиз эвазига аутсайдерлар қаторига тушиб қолдик. Жамоамни қандай бўлмасин кучлилар сафида олиб қолиш учун бор куч ва маҳоратимни ишга солдим. Жамоалар сони 16та бўлади деган гаплар тарқалганидан кейин рости бунга қандайдир миқдорда умид бор эди. 

- Энди режаларга ҳам ўзгартириш киритилса керак?
- Тўғриси айтсам, футболчиларга таътил берилганидан кейин келгуси йил ҳақида режалар ишлаб чиқмагандик. Раҳбарият билан 1 декабрь куни учрашиб, шунда мақсад ва вазифалар ҳусусида суҳбатлашиб оламиз. Жамоани келгуси мавсум қайси мураббий бошқаришидан қатъий назар, чин дилдан айтяпман, “Сўғдиёна”ни олий лигада қолганидан хурсандман!

- Афтидан жамоада қолишингиз ноаниқдек?
- Айтдим-ку, раҳбарият билан учрашганимиздан кейингина аниқ гап айтишим мумкин. Ҳамма нарса бўлиши мумкин.

- Ўзаро келишувингиз қандай эди?

- Шартнома тузаётганимизда 3 йилга имзо чекканман. Дастлабки йил вазифа клубни элитага олиб чиқиш, 2013 йили эса олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш ва бу йил ҳам шу вазифа қўйилганди. “Сўғдиёна”даги уч йиллик фаолиятим мобайнида икки мавсум олдимизга қўйилган вазифани бажардим. Табиийки бу йиллар давомида мураббий сифатида катта тажриба орттирдим. Энди келаси йил бошқарув постида ким бўлишини раҳбарлар ҳал қилади.

- Олдингизда бошқа вариантлар ҳам борми?

- Ҳа, таклифлар йўқ эмас. Лекин очиғини айтганда, менга ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаганда кўра, бош мураббий сифатида фаолият юритган маъқул кўринмоқда. Яна ким билади дейсиз.

- Агарда “Сўғдиёна” раҳбарияти сизга ишонч билдиришда давом этса, мухлисларга нима ваъда қилган бўлардингиз?

- Мени хурсанд қилаётган яна бир жиҳати шуки, келаси йил жамоа рақибларини Жиззах шаҳрида қабул қилади. Ишонинг бу йил Зоминдаги майдонда жуда қийналдик. Табиийки келгуси мавсум мухлисларимизнинг ҳам стадионга ташрифи ортади. Мен бунга ишонаман. Уларга ниманидир ваъда қилмайман. Лекин ҳар бир ўйинда жиддий курашимизни айтишим мумкин.

- Жамоа 2015 йили ҳеч бўлмаса 5-6-ўринлар учун курашиши мумкинми?

- Агарда таркибимизни сақлаб қолсак, бемалол айтишим мумкинки, биз 5-6-ўринлардан бирини банд эта оламиз. Бироқ мавсум якунланиши билан футболчиларимизга “совчилар” кўпайиб кетган. Уларни ушлаб қолиш чорасини кўриш лозим.

- Асосий таркиб аъзолари билан ўртадаги битим тугаб бораётгандир?

- Шундай. Етакчи ўйинчиларимизга таклифлар бўлмоқда. Кўрамиз улар энди бошқа жамоага ўтиш фикридан қайтиб қолишар.

- Легионерлар уйига кетаётганида қандай тўхтамга келинганди?
- Меленчук ва Коблашга ҳам юртимиздаги бошқа клублардан чорлов бўлган. Футболчилар билан ҳисоб-китоб тўлиқ қилинмаган. Агарда раҳбарият буни тезроқ амалга оширса, шунда ўйинчиларга жамоада қолиш таклифи билан чиқамиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика