Давид Вилья: «Атлетико»да ҳам «Барселона»даги каби бахтли бўлишимга ишонаман

Narzulla Saydullayev
9 июл 2013, 22:30
Мадриднинг «Атлетико» клубига кўчиб ўтган Давид Вилья янги мавсумдан олдин ўз фикрларини билдирди.

«Ўзим учун янги босқични бошлаётганимдан хурсандман, «Атлетико» сўнгги кунларда менга жуда жиддий эътибор қаратди.

Бу ердагилар менга ишонишди, энди тезроқ ишни бошлашни истайман.

«Барселона»дек буюк клубда 3 йил давомида тўп тепганим учун клуб раҳбариятига раҳмат айтаман.

Умид қиламанки, «Атлетико»да ҳам Каталониядаги каби бахтли бўла оламан», – дейди Вилья.

Эслатиб ўтамиз, Вильяни Мадрид клуби 5 миллион еврога сотиб олди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru