Давид Луиз: "Артета дунёнинг энг яхши мураббийи бўла олади"

Mirjalol Normatov
30 дек 2020, 21:50
"Арсенал" ҳимоячиси Давид Луиз "канонирлар"нинг янги устози Микель Артета борасидаги фикрларини билдирди.

"Фикримча, Артета дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири бўла олади. Кўплаб мураббийлар қўл остида ўйнаганман. Унинг ўйин услуби ўзгача.

У яхши футболчи ва ақлли мураббий. Балки у дунёнинг энг яхшиларидан биридир.

Шу боисдан биз унга ёрдам беришимиз керак. Кўпчилик унга ишонмаяпти. Бироқ мен унинг ўйин услубига ишонаман ва у тасаввур қилаётган "Арсенал"нинг яралишида ўз ҳиссамни қўшмоқчиман", - деди Давид Луиз.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal