Давид Луис Контега ультиматум қўйди

Tolibjon Qosimov
16 дек 2017
"Челси" ҳимоячиси Давид Луис Антонио Контега ультиматум қўйди.

"Express"нинг маълумотига кўра, бразилиялик унга бўлган муносабатдан норози. Ўйинчи асосий таркибга қайтмоқчи эканлигини маълум қилган. Акс ҳолда ўзини трансферга қўйишларини талаб қилмоқда.

Томонлар ўртасидаги келишмовчилик ЕЧЛ доирасида "Рома"га қарши ўйиндан сўнг келиб чиққан эди. Ўшанда Луис алмаштирилганидан норози бўлган эди.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: Express