Давид Луис: "Кепага мураббийнинг қарорини ҳурмат қилишимиз кераклиги ҳақида айтдим"

Aslanov Jasurbek
25 фев 2019, 15:30
"Челси" ҳимоячиси Давид Луис "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтган Англия лига Кубоги финалида содир бўлган воқеа ҳақида фикр билдирди.

Баҳс якунланишига бир неча дақиқа қолганида бош мураббий Маурицио Сарри Аррисабалага ўрнига Вилли Кабальерони туширмоқчи бўлди, аммо табло кўтарилганига қарамай, Кепа майдонни тарк этишни истамади. Натижада италиялик мутахассис ғазаб билан сув идишни ерга отди ва трибунаости йўлакчасига йўл олди. Бир неча сония ўтиб мураббий майдонга қайтди. Пенальтилар сериясида "Манчестер Сити" ғалабага эришди.

"Мен унга мураббий қарорини ҳурмат қилишимиз кераклиги ҳақида айтдим. Маурицио Сарри уни жароҳат ёки тактика туфайли ўзгартирмоқчи бўлганини билмайман. Мураббийга Кепа жароҳат олингандек кўринди. Улар бир-бирини тушунишмади. Кепа бизга ҳаммаси жойида эканлигини айтди. Баъзида ўйин вақтида тушунтиришнинг имкони бўлмайди ва бу нормал ҳолат" - дейди Давид Луис.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›