"Бавария" футболчиси Данте Бразилия фуқаролигидан воз кечиб, Германия фуқаролигини қабул қилмоқчилигини маълум қилди.
"Терма жамоадаги фаолиятим кўринишидан ўз ниҳоясига етди. Ҳозир менда Германия фуқаролигини қабул қилиш имкониятим бор ва мен бундан фойдаланмоқчиман. Германиядан кетмоқчи эмасман ва камида фаолиятимни охиригача шу ерда қолмоқчиман", - дейди Данте.