Даниэль ван Бюйтен "Реал"га қарши ўйинда иштирок эта олмайди

Aziz Tukhtamuradov
22 апр 2014, 20:57
"Бавария" жамоаси расмий твиттерининг хабар қилишича, жамоа ҳимоячиси Даниэль ван Бютен Мадриддан Мюнхенга қайтиб кетган.
У "Реал"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигасининг дастлабки ярим финал ўйинида иштирок этмайди.

Гап шундаки, ван Бютеннинг хотини учинчи фарзандини туғиш арафасида. Футболчи аёлини қўллаб-қувватлаб туриш мақсадида уни олдига қайтиб кетди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net