Даниэль Старриж: "Челси"да менга ўз жойимда ўйнашга имкон беришмаганди"

Tolibjon Qosimov
2 ноя 2013
"Ливерпуль" ҳужумчиси Даниэль Старриж "Челси"да мураббийлар штаби туфайли ўзининг ёрқин томонини кўрсата олмаганини айтиб ўтди.
- Мен "Болтон"да ўйнаганимда марказий ҳужумчи сифатида ўйнаб яхши ўйин намойиш этгандим. "Челси"да бу позицияда ўйнашга имкон беришмаганди.

 Бу ерда эса марказий ҳужумчи сифатида ўйнаяпман. Роджерс билан яхши чиқишаяпман. У футболчилар билан ишлашни билади, - дейди Старриж Sport magazine нашрига. 

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net