Ўзбекистон Суперлигаси 26-туридан ўрин олган барча учрашувлар параллел тарзда ўтказилади.
ЎзФҲМ матбуот хизматининг маълум қилишича, сўнгги турда учта ўйинда, яъни "Сурхон" - "Олимпик", "Локомотив" - "Нефтчи" ва "Насаф" - "Металлург" беллашувларида ВАР ишлайди. Қолган ўйинларда қўшимча ёрдамчи ҳакамлар фаолият олиб боради.