UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Руни: "МЮ чемпион бўлади. Погба эса бунда ўзининг сезиларли ҳиссасини қўшади"  0 22:14Манжукич: "А Серия чемпионлиги - жиддий натижа. Бу сўзларда қолиб кетмаслиги керак"  0 21:50Де Брюйне қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 21:35Зидан “Реал”нинг айрим футболчилари билан 3 ойдан бери гаплашмаяпти  4 21:25Польша терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 21:23"Навбаҳор" футболчиси "Бухоро"га ўтди  14 21:052020 йилнинг энг яхши лигалари рейтингини эълон қилинди. Ўзбекистон Суперлигаси Осиёда 5-ўринда  33 20:59"Шота Арвеладзе, "Пахтакор", Машарипов, "Аякс" ва янги мавсум ҳақида" - Питер Хюистра билан интервью  8 20:35Чехия футбол ассоциацияси расмий баёноти: "Роналду Бицаннинг рекордини янгиламади"  17 20:10Зиданнинг "Реал"даги келажаги муҳокама қилинди (Marca)  6 20:00Конор - Порье. Биринчи жангдан сўнг ўзгаришлари: Ҳар иккиси чемпион, Порье Хабибни мағлуб этишга яқин келган ягона жангчи. Конор эса ММА оламини ўзгартириб юборди  0 19:50“Спартак”: “А Серияда омад, Саша”  7 19:40Англия 4-дивизион жамоаси посбони Гиннеснинг рекордлар китобига кирди  9 19:20Агуэро навбатдаги муаммога дуч келди  3 19:10Кокорин А Серия клубига ўтаётганини тасдиқлади  8

Coca Cola Суперлигаси. "Сўғдиёна"ни "Андижон" тўхтатди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Сўғдиёна"ни "Андижон" тўхтатди

Coca Cola Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин. 

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:1

90+3. Андижон жамоаси таркибида ўзгаришлар: Фарҳод Мирахмадов, Ибелар ўрнига Бахтиёр Қосимов ва Қаҳрамон Баҳодировлар майдонга тушишди.

90+1. ГООООООООООООООООООООЛ! Фарҳод Бекмуротовнинг чамаси 25 метрлардан берилган зарба дарвозанинг тўққизлигидан жой олди 1:1. 

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

89. Андижон футболчилари ўнг қанотдан ёриб киришмоқчи бўлишди, бироқ мезбонлар ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди

88. Сўғдиёна футболчилар комбигация қилиб чап қанотдан ёриб киришмоқчи бўлишди, андижонлик ҳимоячилар фаол ҳаракат қилиб тўпни олиб қўйишди

87' Жавоҳир Қаҳрамонов фаол ҳаракат қилиб тўпни ўзи учун зарба беришга тайёрлади, бироқ ҳимоячилар тўпни ундан олиб қўйишди

83. Баҳс асосан ноаниқ узатмалар-у, турли хатолар билан давом этмоқда

80. Биринчи бўлим сўнгида жамоалардан иккинчи бўлимда янада шиддатли ўйин кўрсатишларига умид қилгандик, бироқ бу ўзини оқламаяпти

77. Сўғдиёна жамоаси таркибида сўнгги ўзгариш: Шохруз Норхонов ўрнига Аюбхон Нўмонов майдонга тушди.

74. Ўзгариш. Андижон. Жаҳонгир Абдумўминов ўрнига Артём Литвяков,

73. Сўғдиёна жамоаси таркибида ўзгариш: Элёр Орифов ўрнига Шавкат Муллажонов ўйинни давом эттиради.

72. Аввал Сардор Қулматов, кейин Элёр Орифовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

71. Огоҳлантириш. Фол ишлатгани сабаб Санъат Шиховга сариқ карточка кўрсатилди 

66' Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан штурм уюштириб тўпни жарима майдончаси томон йўналтирди, лекин жиззахликлардан ҳеч ким йўқ...

63. ГОООООООООООООООООЛ! Шоҳруз Норхонов 1:0. Ўнг қанотдан Элёр Орифов томонидан узатилган тўпни Норхонов бош билан дарвозага жойлаб қўйди

61. Ўзгариш. "Андижон". Темур Усмонов ўрнига Сирож Мелиев тушди

58. Сўғдиёна жамоаси таркибида ўзгаришлар: Эливеото Дантас, Иван Нагаев ва Санжар Рашидов ўрнига Баҳодир Насимов, Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Қаҳрамонов майдонга тушишди.

51' Элёр Орифов хавфли зарба берди бироқ тўп дарвозага бормади

46. Иккинчи бўлим бошланди 


45+1. Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Иккинчи бўлимда дастлабкисига қараганда яна ҳам шиддатли футбол кутиб қоламиз

45+1. Милан Митровичга нисбатан ҳужумда қўполлик ишлатилди, бунга эса Андижон футболчилари ҳакамга эътироз билдирди. Сабаби тўп дарвозага кирганди.

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

44. Таймнинг сўнгги дақиқаларида Жасур Ҳасанов ўнг қанотдан хавфли зарба йўллади, тўпни дарвозабон қайтарди! СЕЙВ

41' УХХХХХ! Милан Митрович тўпга чиқишга хатога йўл қўйди, Тимур Усмоновнинг чалқанча услубда зарба бермоқчи бўлди, бироқ тўп ҳақиқатда оёққа тушмади

34' ЗАРБАААА! Сўғдиёна томонидан яна бир жарима зарбасидан узатилган тўпга Элёр Орифов бош билан зарба берди, озгина аниқлик етишмади

31. Жарима майдончаси ичида Иван Нагаев йиқилди, бироқ бу вазиятда ҳакам ҳеч қандай пеналти йўқлигини билдирди

30' Энди Андижонда хавфли ҳужум. Қанотдан узатилган тўпга Фарҳод Мирахмадовнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди

29' Ҳавфли ҳужум "Сўғдиёна"да. Бурчак зарбасидан узатилган тўп дарвоза томон йўналтирилди, бироз ноаниқ

28' Жасур Ҳасановнинг жарима зарбасидан узатган тўпи Андижон ҳимоясмлари томонидан қайтарилди, қайтган тўпга зарба берган Санжар Рашидовнинг "тўп оёғига тушмади"

24. Огоҳлантириш. Искандар Шойқулов яна қўполлик ишлатди, ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантириш олди

19' Фарҳод Мирахмадовнинг чап қанотдан узатган тўпини Милан Митрович муштлари билан уриб юборди.

17. Андижоннинг 17-рақамли футболчиси Абдулло Олимов узоқ масофадан зарба бериб ўз омадини синаб кўрди, аммо анча ноаниқ

14. ЗАРБААААААААААА! Шохруз Норхоновнинг жарима майдончасига узатган тўпини Жасур Ҳасанов дарвоза йўллади, тўп дарвозанинг ташқи томон тўрига тегиб майдонни тарк этди

11' Огоҳлантиришлар. Андижон жамоаси футболчиси Тимур Усмонов ва Сўғдиёна ҳимоячиси Сардор Қулматовга сариқ карточка кўрсатилди.

7. Сўғдиёна Андижон жамоалари баҳси давом этаётган паллада, азон овози эшитилмоқда. Яхшиликлардан, яхши хабарлардан далолат деб умид қиламиз

6' Андижон жамоаси жарима зарбасидан тўпни жарима майдончаси томон узатди, бош билан зарба берилди, аммо ноаниқ

2' Сўғдиёна жамоаси дастлабки дақиқаларни анча фаол бошлади ва бурчак зарбасига эга бўлди.

1. Ўйин бошланди!


Coca Cola Суперлига. 6-тур
26 июнь, жума
20:00 СЎҒДИЁНА – АНДИЖОН 1:1
Ҳакамлар
: Жасур Мухторов, Андрей Цапенко, Тимар Гайнуллин, Найим Қосимов
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Сардор Қудратуллаев 

Голлар: Шоҳруз Норхонов 63, - 1:0 (Элёр Орифов). Фарҳод Бекмуратов 90, - 1:1.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 3.Искандар Шойқулов, 4.Элёр Орифов (18.Шавкат Муллажонов, 73), 7.Санжар Рашидов (8.Жамшид Болтабоев, 58), 10.Шоҳруз Норхонов (5.Аюбхон Номанов, 77), 11.Жасур Ҳасанов, 12.Санъат Шихов, 17.Иван Нагаев (20.Баҳодир Насимов, 58), 80.Эливелто Рибейро (19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 58), 93.Марко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 21.Саҳоб Рашидов, 22.Шаҳбоз Жўрабеков, 30.Диан Талхатов.

"Андижон": 71.Исломбек Абдуллаев, 4.Фарҳод Мираҳматов (6.Бахтиёржон Қосимов, 90+3), 7.Жамшид Ҳасанов, 8.Фарҳод Бекмуратов , 9.Эммануэль Аривчукву, 14.Мишель Ибе (25.Қаҳрамон Баҳодиров, 90+3), 17.Абдулло Олимов (33.Дониёр Абдуманнонов, 74), 22.Усмонали Исмоналиев, 23.Тимур Усмонов, 77.Жаҳонгир Абдумўминов (10.Артём Литвяков, 74), 88.Дмитро Зозуля.
Захира: 1.Аслонбек Аҳроров, 3.Азамат Исроилов, 5.Хушнудбек Авилов, 11.Сирож Мелиев, 70. Нодир Мавлонов.

Огоҳлантиришлар: Тимур Усмонов 11, Сардор Қулматов 11, Искандар Шойқулов 24, Санъат Шихов 71.



Сўғдиёна

Шохруз Норхонов - 63'

Суперлига. 6-тур

26/06/2020, 20:00

1
:
1
Тугади

Андижон

Фарҳод Бекмуродов - 90'

45'
90'
11'  Сардор Қулматов
24'  Искандар Шойқулов
58'  Эливелто Рибейро (Жавоҳир Қаҳрамонов)
58'  Санжар Рашидов (Жамшид Болтабоев)
58'  Иван Нагаев (Баҳодир Насимов)
63'  Шохруз Норхонов
63'  Элёр Орифов
71'  Санат Шихов
73'  Элёр Орифов (Шавкат Муллажонов)
77'  Шохруз Норхонов (Аюбхон Номанов)
11'  Темур Усмонов
61'  Темур Усмонов (Сирож Мелиев)
74'  Жаҳонгир Абдумўминов (Артём Литвяков)
90'  Фарҳод Бекмуродов
90'  Фарҳод Мираҳматов (Бахтиёр Қосимов)
90'  Ибе Мичел Окоро (Қаҳрамон Баҳодиров)





Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика