Coca Cola Суперлигаси. Турғунбоев "Навбаҳор"га Андижонда ғалаба келтирди

Narzulla Saydullayev
18 авг 2019
Coca Cola Суперлиганинг 17-тури доирасидаги "Андижон" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.
 

Учрашувнинг 7-дақиқасида Иван Соловьёвга нисбатан мезбонлар қўполлик  ишлатишди. Жарима зарбасини Обид Жўрабоев амалга оширди. Жарима зарбасидан сўнг, тўпни мезбон ҳимоячилари қайтаришди.

8-дақиқада Азиз Ибрагимовнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

24-дақиқада Шаҳзодбек Убайдуллаевнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

25-дақиқада Иван Соловьёвнинг жарима зарбасидан сўнг, Илҳомжон Алижонов тўпни боши билан дарвозага йўналтирди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

34-дақиқада Сардор Азимовнинг йўллаган зарбаси салгина ноаниқ кетди. 

Биринчи таймда ҳисоб очилмади. 

52-дақиқада Азизбек Турғунбоев жарима тўпидан ажойиб гол урди - 0:1.

63-дақиқада Жаҳонгир Меҳмоновнинг жарима зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

68-дақиқада яна Фарҳодбек Бекмуратовнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

Учрашувда "Навбаҳор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


18 август, якшанба

18:00 «Андижон» - «Навбаҳор» 0:1
Ҳакамлар:
Виктор Серазетдинов, Тимур Галеев, Равиль Шояхмитов, Олим Тўйчибоев
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Сардор Қудратуллаев 

Гол: Азизбек Турғунбоев 52, - 0:1.

"Андижон": Руслан Матниязов, Радосав Алексич, Бобур Акбаров, Аброр Хусинов, Хушнудбек Авилов, Дилшод Раҳматуллаев, Фарҳод Бекмуротов, Абдураҳмон Абдулҳақов (Қаҳрамон Баҳодиров, 59), Сардор Азимов, Рўзимбой Аҳмедов, Шаҳзод Убайдуллаев (Давронбек Исоқов, 72).
Захира: Акмал Ортиқов, Жалил Кимсанов, Фарход Мирахматов, Роббимжон Ҳасанов, Ойбек Қиличев, Ильдар Маматказин, Баҳтиёр Қосимов.

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Азиз Ибрагимов, Азим Аҳмедов, Иван Соловьёв, Азиз Турғунбоев, Обид Жўрабоев, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Илҳом Алижонов, Аббос Ғуломов, Амирбек Жўрабоев.
Захира:  Дилшод Ҳамроев, Шаҳзод Шайманов, Абдулҳай Исмоилов, Ҳожиакбар Юнусов, Ғиёс Комилов, Аюбхон Нўъмонов, Шерзод Ҳакимов, Нодир Мавлонов, Искандар Сиддиқжонов.

Огоҳлантиришлар: Аброр Хусинов 13, Илҳом Алижонов 37, Жаҳонгир Меҳмонов 70, Обид Жўрабоев 76.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia