UZ

Сўнгги янгиликлар

15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  3 15:11Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив": Алибоев, Ғиёсов, Туропов ва Марушич асосийда, Искандеров, Реимов ва Перица захирада  1 14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  4 14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  1 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  9 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  18 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  4 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  3 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  2 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  2 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  3 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  16 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  19

Coca Cola Суперлига. 10 ва 11-турларда ўзгариш Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. 10 ва 11-турларда ўзгариш

Карантин талаблари қайта кучайтирилгач, келаётган икки ҳафтанинг дам олиш кунларида республика бўйлаб ҳаракатланиш чекланди.

Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Coca Cola Суперлиганинг кетма-кет икки тур учрашувларига ўзгартириш киритди ҳамда дам олиш кунларидаги учрашувларни бошқа саналарга кўчирди.

Бунда нафақат асосий таркиблар, балки U-21 жамоаларининг ҳам ҳаракатланишда мураккабликларга дуч келмасликлари инобатга олинган. Шунингдек, Суперлига клубларининг 6 таси мусобақани марказлашган ҳолатда ўтказишга қарши овоз берганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ бу масалани вақтинчалик кун тартибидан чиқарди. Умид қиламизки, республикада вазият яхшиланади ва ЎзПФЛ яна марказлашган мусобақа масаласига қайтишга мажбур бўлмайди. Ҳозирги ҳолатда эса биз мусобақалар ўтишида катта ёрдам бераётган Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Санитария-эпидемиологик осойишталик агетлиги ҳамда Миллий телерадиокомпанияга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Маълумот учун, ЎзПФЛ ОФК режаларидан келиб чиқиб, йил сўнгига бўлган тақвимни шакллантириб улгурган. Вазият ўнгланишига қараб бу ҳақда алоҳида тўлиқ маълумот берилади. Ҳозирча эса турдан-тургача режалар тузишга мажбурмиз.

10-тур
21 июль, сешанба

19:00 СУРХОН — НАВБАҲОР
19:00 НАСАФ — СЎҒДИЁНА

22 июль, чоршанба
19:00 МАШЪАЛ — АНДИЖОН
19:00 АГМК — ЛОКОМОТИВ

23 июль, пайшанба
19:00 ҚЎҚОН-1912 — ПАХТАКОР
19:00 ҚИЗИЛҚУМ — БУХОРО
19:00 БУНЁДКОР — МЕТАЛЛУРГ

11-тур
28 июль, сешанба

19:00 СЎҒДИЁНА – БУНЁДКОР
19:00 НАВБАҲОР – МАШЪАЛ

29 июль, чоршанба
19:00 ПАХТАКОР – НАСАФ
19:00 ЛОКОМОТИВ – ҚЎҚОН-1912
19:00 БУХОРО – СУРХОН

30 июль, пайшанба
19:00 AНДИЖОН – AГМК
19:00 МЕТАЛЛУРГ – ҚИЗИЛҚУМ

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика