

ПФЛ маълумотига кўра, бу ўйинларни томоша қилиш учун стадионларга жами 47782 нафар мухлис ташриф буюрди.
Бу ҳар бир баҳсга ўртача 6826 томошабин келганини англатади.
Энг кўп мухлис Наманганда ўтган "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашувига келди - 17558. Бу борада иккинчи натижа Қаршидаги "Насаф" - "Пахтакор" учрашувига тегишли бўлди - 11812.
Олмалиқдаги АГМК - "Локомотив" баҳсига роппа-роса 1000 томошабин келган. Бу дастлабки турдаги энг паст кўрсаткич бўлди.
Coca Cola Суперлига. 1-турда томошабинлар ташрифи:
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 17558 томошабин
"Насаф" - "Пахтакор" - 11812 томошабин
"Қизилқум" - "Андижон" - 6451 томошабин
"Турон" - "Қўқон-1912" - 4983 томошабин
"Сурхон" - "Металлург" - 4545 томошабин
"Бунёдкор" - "Машъал" - 1403 томошабин
АГМК - "Локомотив" - 1000 томошабин




