UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 19:00Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  5 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  8 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  12 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  2 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  2 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  12 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0

«Чуст-Пахтакор» Роберт Гай билан осонликча хайрлашмоқчи эмас Янгиликлар

«Чуст-Пахтакор» Роберт Гай билан осонликча хайрлашмоқчи эмас

Шарқ минтақаси иштирокчиси Чустнинг «Чуст-Пахтакор» жамоасини жорий йилдан Роберт Гай бошқариб келмоқда.
Айтиш керакки, ушбу мутахассис Чустда ёшлардан иборат курашчан жамоани шакллантира олди. Унинг клуби кўрсаётган ўйин ҳам кўпчиликда илиқ таассурот қолдирмоқда дейиш мумкин. Шу боис бош мураббий Роберт Гайга олий ва биринчи лига клубларидан қизиқиш бўлмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Роберт Гай иккинчи даврадан Навбаҳор мураббийлар штабида ишлаши кутилмоқда. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида, «Чуст-Пахтакор» жамоаси раҳбари Фахриддин Нажмиддинов билан суҳбатлашдик.

«Дарҳақиқат, охирги пайтларда Гайнинг Навбаҳорга ўтиши ҳақидаги гаплар урчиб кетди. Лекин биласизми, бош мураббийнинг жамоамиз амалда тузган бир йиллик шартномаси мавжуд. Шу боис у аввало биз рухсат берсаккина, бошқа жамоага ўтиб ишлайди. Тўғри, бугунги кунда Гайга Навбаҳор ва Андижон клублари қизиқишаётганлиги тўғрисида гаплар юрибди. Лекин ҳеч қайси клуб ҳозирча бизга расмий таклиф билан чиқмаган. Гайнинг ўзи ҳам жамоадан кетишни ўйламаяпти. Унинг фаолиятидан тўла тўкис қониқиш хосил қилмоқдамиз. Шунга монанд бош мураббийимизга барча шароитларни яртиб берганмиз. Умид қиламанки, Гай билан хамкорлигимиз узоқ муддат давом этади», - дейди "Чуст-Пахтакор" жамоаси раҳбари.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика