UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21​Карикатура: АПЛ vs А Серия 2:0  1 19:07Рақибимиз Япония асосий етакчисини Осиё кубогига олиб бормайди  12 19:0010 евро эвазига сотилган клуб ҳақида  0 18:45"Реал" тарбияланувчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  7 18:15"Арсенал" Байи ва Кэйхиллга қизиқиш билдирмоқда  0 18:14Жанубий Корея бош мураббийи: "Терма жамоа эшиги ҳаммага очиқ"  6 17:41Olamsport: “Конор UFCдан кўра вискидан кўпроқ фойда қиляпти”, Надаль машғулотларни бошлади ва бошқа хабарлар  4 17:40Икарди "Интер" тарихига кирди  16 17:22Карикатура: ЕЧЛ "ўлим гуруҳлари" қандай якун топди?  9 17:17АПЛ. Ноябрь ойининг энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  1 16:56Пике сотиб оладиган клуб номи маълум бўлди  7 16:41"Eplmanager.com". Жамоани қандай тузган маъқул? Тўлиқ йўриқнома  7 16:33Намангандаги “Марказий” ўйингоҳ чими янгиланади, “Навбаҳор” яқинда янги базага эга бўлади  23 16:21Льоренте: "Атлетик"ка қайтсам керак"  0 16:04Ўзбекистон ОТЖ Янги йил байрамига қадар Тошкентда йиғин ўтказади  7

Чордана. МТЖ мураббийи нима бўлади? Янгиликлар

Чордана. МТЖ мураббийи нима бўлади?

Шу кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббий ким бўлиши жуда кўп муҳокама қилинмоқда.

Бу ҳақда мухлислар ҳам кўп ёзишяпти. Мураббий номи жаҳон чемпионатидан кейин эълон қилинади дейилганди, бироқ ҳозирча ЎФА бу борада расмий маълумот берганича йўқ.

Кеча сайтимиз офисида сайт ходимлари Хайрулла Холиқов, Шаҳбоз Беғамов, Толибжон Қосимов, Нарзулла Сайдуллаев ва Жасур Аслановлар биргалашиб ўзбекчасига айтганда чордана қуриб роса шу мавзуда суҳбатлашдик. Натижада ўзаро гапларни қоғозга тушириб буни "Чордана. МТЖ мураббийи нима бўлади?" деб номладик ва мухлислар ҳукмига ҳавола қилишни лозим топдик.      

Х.Холиқов: - Миллий терма жамоамизга янги бош мураббий тайинлаш масаласи анча чўзилиб кетди. Бугун шу ҳақда фикр юритамиз. Бу борада ким қандай фикрда? Менинг тахминимча, ЎФАда конкрет бир номзод бўлмаган. Тўғри, Карлуш Кейруш ҳақида кўп гап-сўзлар бўлди, лекин бу шунчаки тахминлардан бири бўлса керак. Менимча, ЎФАнинг мақсади шундай бўлган: олдин жаҳон чемпионати ўтиб олсин, кейин шунга қараб иш кўрамиз.

Ш.Беғамов: - Бош мураббий тайинлаш масаласи чўзилиб кетганига асосий айбдор бу ЎФА. Ҳисоблаб қарасак, 10 ойдан бери терма жамоамиз бош мураббийсиз қолмоқда ва жаҳон чемпионатидан сўнг эълон қиламиз дейиш бу шунчаки абсурд. Буни мен ишга бўлган нопрофессионализм деб қарайман. Оқибатда терма жамоа эгасиз қолиб кетди. Баҳордан бери тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Тўғри, бу ўйинлар фойдали бўлди, лекин биринчи навбатда футболчилар учун. Агар расман бош мураббий қўл остида шу ўйинлар ўтганида янада фойдали бўларди деб ўйлайман.  

Т.Қосимов: - Менимча, футбол футбол бўлиб ҳали бирорта терма жамоа ўн ой бош мураббийсиз қолиб кетмаган бўлса керак.  

Х.Холиқов: - Осиё Кубоги қуръасидан кейин мен иштирокчи терма жамоалар ҳақида мақола ёзгандим. Осиё Кубогига чиққан қайсидир жамоаларда ҳам бош мураббий йўқ, лекин улар анча кучсиз жамоалар, шу боис эътиборга арзимайди. Гап ҳозир аввало ўзимиз ҳақимизда.

Т.Қосимов: - Масалан, Испанияни олайлик. Жаҳон чемпионати бошланишига саноқли кун қолганида Лопетеги ишдан олиниб ўрнига Фернандо Йерро қўйилди. Мундиал испанлар учун муваффақиятсиз якунлангач, Йерро ҳам кетди ва ўрнига икки кун ичида Луис Энрикени қўйишди.

Ш.Беғамов: - Кўряпсизми, испанларда ҳозир мураббий нимага керак деган савол йўқ. Улар келажак учун ҳаракат қилаверади. Биз эса барибир бу йил расмий ўйинлар йўқ-ку деган маънода жим юрибмиз.

Т.Қосимов: - Ёки бўлмаса Голландияни олайлик. Бу жамоа охирги иккита йирик мусобақани ўтказиб юборди (Евро-2016 ва ЖЧ-2018), шунга қарамай доим изланишда. Тиним билмай ҳамма билан ўртоқлик ўйинлари ўйнаяпти. Бош мураббий Рональд Куман ҳам айтди: "Бизда ҳозир авлодлар алмашинуви кетяпти, келажак учун жамоа қуряпмиз" деб.  

Ш.Беғамов: - Бизда энг ёмони шуки, терма жамоа бош мураббийсиз қолаётганига ОАВда деярли реакция йўқ. Худди ҳамма эътиборсиздек бўлиб қолган. Оддий мисол, Россия Евро-2016да ўта омадсиз қатнашганидан кейин терма жамоа Россияга қайтиб келиши биланоқ ўша пайтдаги мураббий Слуцкийни дарҳол телевидение студиясига олиб келиб савол-жавоб қилишганди. Бундан ташқари, ҳар куни "Матч" ТВда терма жамоага оид кўрсатув берилди. Ҳар сафар навбати билан мутахассислар чақирилиб терма жамоани муҳоакама қилишди ва бундан кейин ким бошқариши кераклигини ўртага ташлашди. 

Россия шунча пул эвазига Фабио Капеллони олиб келди, лекин у ҳам ҳеч нарса қила олмади. Слуцкий Капелло бошлаб қўйган ишни давом эттирган ҳолда саралашдан олиб чиқди, лекин Европа чемпионати финал босқичида ҳеч нарса қила олмади. Кейин руслар бизга футболчиларимиз менталитетини биладиган мураббий керак деган тўхтамга келиб охири маҳаллий мутахассис Станислав Черчесовни бош мураббий этиб тайинлашди. Биласизми, Черчесов тайинланишига асосий сабаб ҳам журналистлар бўлди. Чунки улар тинмай гапираверади. 

Тўғри, Черчесовни ҳам кўп танқид қилишди, лекин бу мураббий жаҳон чемпионатида ўзини кўрсата олди. Афсуски, бизда мураббийлар кенгаши ҳам, терма жамоани чуқур муҳокама қилиб берадиган мутахассислар ҳам, кучли таъсир ўтказа оладиган журналистлар ҳам йўқ. Шу боис катта эҳтимол билан шунчаки номига қараб кимнидир олиб келамиз, у ўзбек футболига нимадир бера оладими-йўқми, бу иккинчи масала. Ёки четдан мураббий келмаса менимча, Шота Арвеладзени қўйишади. 

Биз аввало терма жамоага қанақа мураббий керак деган саволга жавоб бера олмаймиз. Чунки бу саволга жавоб берадиган мутахассислар ёки мураббийлар кенгаши йўқ. Ахир мураббийни ўрганиш уларнинг вазифаси ҳисобланади. Ҳозир ҳамма Умид Аҳмаджоновнинг бир оғиз гапига маҳтал бўлиб ўтирибди, шу боис ҳалигача иш пишмаяпти. Ҳамкасбларимиз хафа бўлмасин-у, бизда журналистлар ҳам ишлай олмайди. Масалан, "Спорт" каналини олайлик, биламиз бугунги кунда телевидениенинг кучи катта, уйда ҳамма телевизор кўради. Лекин нима учун улар студия ташкил қилиб шу ҳақда гапирмайди? Нимага бизда мураббийлар кўрсатувга чиқиб терма жамоа ҳақида ўз фикрини айтмайди?

 Эътибор беринг-да, ўн ойдан бери бош мураббий йўқ, лекин ҳамманинг парвойи фалак.  Эрта айтар, индин айтар деб кутиб юрибмиз. Шунинг учун бу ерда юз фоиз ОАВнинг ҳам айби бор. Агар ҳозир кимдир келса ҳам, Осиё Кубогида яхши натижа кўрсата олмаса шахсан мен ўша мураббий айбдор дея олмайман. Чунки унга етарли вақт берилмаган бўлади. Тўғри, барибир қайсидир омадсиз ўйинларда мураббийнинг хатоси бўлади, лекин барибир юз фоиз айбдор бўлиб қолмайди. Биринчи навбатда барибир ЎФА айбдор бўлиб қолаверади. 

Х.Холиқов: - Менинг фикримча, ЎФА номи чиққан хорижлик мураббийни олиб келмоқчи. Умид Аҳмаджонов ҳам шунинг тарафдори деб ўйлайман. Лекин бу ўринда ҳамма гап янги мураббийга пулни ким беришида. Олдин Мираброр Усмонов тадбиркорлигидан фойдаланиб мураббийларга маошни ўзи берарди. Ҳозирги раҳбариятда ҳам шундай катта пул борми? Мени кўпроқ шу ўйлантиради. Чунки четдан келадиган малакали мутахассис арзон пулга келмайди.

Ш.Беғамов: - Майли, пули бўлмаса ҳам мураббийлар кенгашини тузиб нимадир масалаларни муҳокама қилиб олса бўлади-ку. Аввало бизга Осиё Кубоги керакми деган саволни кўндаланг қўйиш керак. Агар керак дейилса, унда шунга қараб ишлаш керак бўлади. Муаммо шундаки, бизда аниқ режа йўқ. Осиё Кубогига ҳам тўрт ой - беш ой вақт қолди, буям бир пасда ўтиб кетади. Ундан кейин-чи? Суперлига кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. ФИФА кунлари нима бўлади? Мусобақага тайёргарлик режаси-чи? Билишимча, битта Қатар билан ўйинимиз бор, бошқа рақиблар-чи?

Ҳали қачон мураббий келади-ю, қачон режа тузади, буниси қоронғи. Янги мураббий келгани билан жамоа билан танишишга улгурадими?  Хуллас, саволлар кўп. Осиё Кубоги бу сафар БААда бўлади. Балки мусобақа бошланишига бир ой қолганида у ерга бориб шароитларни кўриш, терма жамоа учун битта жой банд қилиб қўйиш керак бўлар. Лекин бундай режа ҳам йўқ. Кўп ишлар хомлигича қолиб кетяпти. Агар ЎФАда хорижлик мураббийга берадиган катта пул бўлмаса, унда ўзимизникилардан бош мураббий тайинлаши лозим. Ҳар доим шароитга қаралади, тўғрими?

Х.Холиқов: - Бизда яна битта муаммо бор. Бу ташкилотларни тизим эмас, шахслар бошқариши. Шу боис ҳам ҳамма бир ё иккита кишининг оғзига қараб қолган. Аслида-ку, ҳаммасини аниқ белгилаб қўйилган тизим бошқариши керак. Ҳозир ҳамма Умид Аҳмаджонов нима деркин дея қараб турибди. Ҳозир ЎФАдагилардан ким билан гаплашманг, терма жамоа мураббийи ҳақида сўрасангиз, Умид ака билади деган жавобни эшитасиз. Ваҳоланки, Аҳмаджонов ишда бўлса-бўлмаса буёқда тизим ишлайвериши керак. Яна бир гап. Шу йилнинг 25 январь куни ўтказилган қайта сайловда ЎФА президенти Ачилбай Жуманиязович Раматов бир гапни айтганди, яъни бизда чет эллик номдор мураббийга берадиган пул йўқ, шу боис арзонроқ мураббийни қўямиз. Мана, қишдан бери Кейруш Кейруш деймиз, лекин савол туғилади: Кейрушга Эрон қанча ҳақ тўлаяпти? Бир миллион доллардан зиёдми? Биз шунча пулни бера оламизми? Агар ҳа берамиз десак, унда ким тўлайди?  

Ш.Беғамов: - Тўғри, четдан мураббий келди дегани - ишимиз ҳал, энди жаҳон чемпионатига чиқамиз дегани эмас. Бунга ҳеч ким кафолат бера олмайди. Сенегал ва Марокаш билан ўйинларга кетишдан олдин Арвеладзе, Қосимов, Бердиев терма жамоада мураббийлар кенгаши бўлади деб айтилганди. Лекин буни ҳам нотўғри қарор деб ҳисоблайман. Чунки бу мураббийларнинг иш жойи бор ва уларнинг муаммоси шундоқ ҳам ўзига етарли. 

Мен мураббийлар кенгаши деганда бошқа мутахассисларни назарда тутяпман. Масалан, Биродар Абдураимов, Рауф Инилеев, Тўлаган Исоқовга ўхшаган ёши катта, кўпни кўрган ва энг асосийси ҳеч қаерда ишламаётган одамлардан тузиш керак. Чунки клуб мураббийлари барибир ўз ишидан ортмайди. Шу боис бошқа мутахассисларни бир жойга жамлаб уларнинг маслаҳатига кўра иш юритиш зарур деб ўйлайман. Улар ўйинларни, мураббийларнинг ишини таҳлил қилиб берсин. Балки бизга ҳозир четдан мураббий умуман керакмасдир? Лекин шу саволларга жавоб бериш учун мутахассис бўлиш керак. 

Яна бир гап. Олдин терма жамоамизда индивидуал кучли футболчилар бўларди, аммо ҳозирги кунда шунақа ўйинчилар йўқ. Жепаров фаолиятини якунлаш арафасида турибди, Одил Аҳмедов ўйинни бошқариши мумкин-у, лекин бир ўзи ҳал қила олмайди. Ёшлардан эса шундай ўйинчилар чиқмаяпти. Ҳозирги шароитдан келиб чиқиб биз фақат жамоавий ўйин эвазигагина нима кўрсата оламиз. Шу боис бизга жамоавий ўйинни йўлга қўя оладиган мураббий керак. Бу мураббий ким бўлади: ўзимизданми ё хорижданми деган саволга жавоб бера оладиган мутахассиснинг ўзи йўқ. Шу боис фақат жаҳон чемпионати тугашини кутайлик, ўз терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббий келади деб ҳамма ўзини овутиб юрибди. Менимча, терма жамоа атрофида фақат пиар гаплар айланяпти, аслида эса нима иш қилинаётганидан бехабармиз.

Х.Холиқов: - Менинг фикримча, барибир четдан мураббий келгани маъқул. Чунки тегирмон навбати билан деганларидек, фақат ўзимизнинг мураббийларни кўравериб зерикдик. Футболимизга янги "қон қуйиш" керак, буни эса фақат чет эллик мураббийгина амалга ошира олади деб ўйлайман. 

Ш.Беғамов: - Четдан келишига ҳамма рози. Лекин фақат номига қараб қолиш керак эмас. Аввало иш услубини чурқур ўрганиб чиқиш талаб этилади. Мураббийнинг устун ва камчилик томонларини ўрганиш керак. Бизда эса таҳлил қилиб берадиган мутахассислар йўқ, ёки бор-у фақат кўздан панада юришибди. Кейин бизда юзхотирлик тушунчаси жуда авж олган. Терма жамоа ҳақида гапиришга қўрқамиз. Масалан, Россияда терма жамоа ўн ой мураббийсиз қолса, бу ҳақда керак бўлса клублар мураббийлари ҳам гапиради. 

Бизда эса жим-жит. Суперлигада ишлаётган исталган мураббийдан сўранг, бу менинг ишиммас, ассоциация ҳал қилади дейди. Ваҳоланки, терма жамоа - халқ жамоаси. Чунки кўп мураббийлар нотўғри гапириб яна ишдан кетиб қолмай деган ҳадик билан юришади. Қачонки ҳамма ўз мустақил фикрини билдирсагина ЎЗбекистонда футбол ривожланади. Негаки асл ҳақиқат фақат баҳс-мунозараларда юзага чиқади. Ҳамма жим юраверса футбол нима бўлади? Эътибор берган бўлсангиз, ҳозир терма жамоа ҳақида фақат мухлислар билан баъзи журналистлар гапиряпти, холос. Мураббийлар умуман гапираётгани йўқ. Клублар мураббийларининг биз терма жамоа манфаати учун ишлаймиз, у қиламиз бу қиламиз дейиши қуруқ баландпарвоз гаплар. Чунки ичи куйган одам жим ўтирмайди.

Н.Сайдуллаев: - Мана ҳозир Осиё Кубоги деяпмиз-у, лекин эрта-индин янги мураббий тайинланса Суперлига тақвими ўзгариб кетмаслигига ким кафолат беради? Айтайлик, мураббий менга фалон кунлар керак, йиғин ўтказмоқчиман деса, иложи йўқ яна ўзгариш бўлади. Мана, Уругвай билан ўйиндан олдин ҳам тақвим ўзгариб кетди, Осиё ўйинларига қуръа аниқ бўлганди, тақвим яна ўзгарди. Мен ҳайрон қолганим, наҳотки ички чемпионат учун пухта ва пишиқ тақвим ишлаб чиқиш шунчалик қийин бўлса? Бошқа жойларда кўряпмиз-ку, деярли ҳамма ўйинлар олдиндан белгилаб қўйилган кунда ўтказилмоқда. Бошқа давлатларда ҳам тақвим тузишади, аммо негадир уларда муаммо кўзга ташланмайди. Бизда эса доим шу аҳвол.  Энди терма жамоа бош мураббийи ҳақида гапирадиган бўлсам, мабодо бу лавозимга Шота Арвеладзе тайинланадиган бўлса, унда мен ҳам худди сайтимиз офисига келиб интервью берган Фурқат Эсонбев каби буни изоҳсиз қолдираман.

Т.Қосимов: - Ҳозирги ҳолат қисман бир йил олдинги воқеаларни эслатиб юборяпти. Эсингизда бўлса, ўтган йил шу пайт ҳамма Самвел Бабаяннинг кетишини хоҳлаб "тўлқин" юзага келтирганди. Ҳозир бўлса мухлислар янги мураббий қани деб "тўлқин" юзага келтиришяпти. Энг қизиғи, ўтган йил Бабаян барибир истеъфога чиқмаганди, бу йил эса янги мураббий келмаяпти.

Ш.Беғамов: - Четдан мураббий топиш ЎФА халқаро бўлимининг вазифаси ҳисобланади, тўғрими? Лекин бу бўлим ўн ойдан бери мураббий топмаган бўлса, шу вақт ичида нима иш қилди? Сўрасангиз музокаралар давом этяпти деган жавобни оласиз. Бу музокаранинг охири борми ўзи? Ҳар қандай мураббийга расмий таклиф билан чиқилса, ўйлаб кўриш учун икки ҳафта ёки узоғи бир ой рухсат олади. Лекин ўн ойлаб ҳеч ким ўйламаса керак. Демак, ЎФА халқаро бўлими ҳам ўз ишини яхши бажармаяпти.

Х.Холиқов: - Фараз қиламиз, терма жамоа тўлиқ Тимур Кападзега топширилди. Унда нима бўлади?

Н.Сайдуллаев: - Менимча, бу кўплаб мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлади. Чунки ҳамма машҳур мураббийни кутмоқда. Кападзе эса эндигина мураббийлик фаолиятини бошлади.

Ж.Асланов: - Мен учун Тимур Кападзе варианти маъқулроқ. Чунки у терма жамоада кўп йиллар ўйнаган ва терма жамоа нималигини яхши билади. Иккинчидан, терма жамоада ҳозир ёшартириш ишлари олиб борилаётган экан, бу ишни Кападзе ҳам уддалай олади. Ва энг муҳими, ёшлар уни ҳурмат қилади ва қулоқ солади.

Рейтинг: -128   

Фикрлар

+37   
19 июл 12:30:44
TT. Sementchi endi Neftchi (qo'qon ehtiyot bo'l)
Yana oxirida nima emish Menga Kopadze murabbiy bolgani yaxshi emish...... Qo'llaringa qanaqa semichka ovoganlariniyam yozmapsilarda xarna reklama
+31   
19 июл 12:32:02
Hushnud Mamadjanov
Демак хеч канака четдан мураббий келмайди. Сизлар буни биласизлар. Сизларга буйрук булган шу маколани ёзишга мухлисларни кундиришга. Уфа рахбари кулидан келмайдиган ишга вада бериб куйиб нима килишини билмай юрибти
+22   
19 июл 12:29:40
Vinsent
Kapatze umuman tog'ti kemodi.
+20   
19 июл 12:40:39
Fortunaa
Бошлик хам айтади, хам кайтади. Бу маколадан максад хориждан мураббий келмайди ва бизни бунга куниктириш ун килинган сафсата
+17   
19 июл 12:19:18
Babayan Samvel Vyacheslavovich
БАРСА ЭМАС РЕАЛ!!!!! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hammen lattasan eng zori BABAYAN!!!! ))))
Урра мен энг зури эканманда!
+15   
19 июл 12:29:03
inven
Хаммамиз Бабаянни шунчалик ёмон курдикки бунинг натижасида бабаян термани роса (Мандан кейин тренерсиз утинглар деб) каргаган куринади. Булмасам шундайин Осиёнинг йирик мамлакатида салкам 1 йил тренерга ялчимаса
+14   
19 июл 12:49:27
NorinFk
Бир нарсани эслатмокчиман УФА га президент булиб Ачилбай Раматов тайинланган мажлисда у узимиздан арзонрок тренер куйиш керак, нима кераги бор четдан тренер обкелишни деган эди.
Умид Ахмаджонов четдан номи чиккан тренер олиб келмокчийди.Энди Ахмаджонов икки ут орасида колди, агар хозир четдан тренер олиб келса Раматовдан гап эшитади, олиб келмай деса Халк уни ер билан яксон килади.
Хулоса шуки Ахмаджонов, Раматовни кайфияти яхши пайтида ёнига кириб ундан маслахат олиши керак.
ХАММА ГАП РАМАТОВДА КОЛГАН, БУЛМАСА ХОЗИР ЖУРНАЛИСТЛАР ХАМ БУНЧАЛИК КИСИБ УТИРМАСИЙДИ.
+13   
19 июл 12:58:28
newuzb6733
Бу сайтдагилар хам 15 числодан бери з булиб кетганидан шу маколани чикаришди Уларни танкид килмайлик Майли бир гап булар бош омон булса дуппи топилар Бирок УФА шароитида бош остидаги мия сал ёзни иссигида сл айниб коляптида шу яраша дуппи топилмганидан
+12   
19 июл 13:32:41
ҚЎЧҚОР
Гапингни у кулогин биланам буниси биланам укивогин Жасур Асланов! Шахсан Бизага умуман керак эмас Тохири угли Темур Кападзе.
+12   
19 июл 12:47:33
JKarshiev
Shu futboldan bir tiynlik foyda yo'q faqat xarajat. Eng yaxshi yo'li FIFAdan chiqish va ufa , super ligani yopish hamma xotirjam hamma tinch bo'ladi ortiqcha bosh og'riqlar ham yo'qoladi.
+12   
19 июл 12:45:36
Ulugbek Yunusaliev
Mirjalol Mirahmedov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ЎФА президенти Очилбой Раматов айтганидек хеч қандай чет елдан мураббий келмайди мана кўрасизлар хамма вице президент Умид Ахмаджоновга ишониб қолди лекин хақиқий ЎФА президенти айтган гапларни эсдан чиқариляпти
Уша очилбой ким узи а спортга дахли ек битта одом нима кераги бор эди уни президент килишни
+11   
19 июл 12:42:31
Ааа
Хамма айиб Эрон билан Хорватия футболчиларида агар иккови гурухда колиб катта счет билан ютказишганда бизга мураббий накд эди...афсус бизникилар вокеалар бунака узгариб кетишни кутишмаган...кискаси б вариант булмаган бизникилар да
+10   
19 июл 12:48:41
FARXAD UNITED
«Миллий терма жамоамиз учун хориждан келадиган мураббий деярли тайёр. У Осиё футболини яхши тушунадиган, ишлаган терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиққан тажрибали мутахассис. Олдиндан нимадир айтмай турганим маъқул. Аммо ўша мураббийни кўргач, бундан халқимиз албатта хурсанд бўлади. У ҳозирги кунда терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббий саналади».(Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти). Қани ўша мурабий?! Мабодо сизлар кўрмадингларми?!
+10   
19 июл 12:27:36
NIKOLAY SHIRSHOV
Холиқов, Беғамов фикрлари тиниқ
+9   
19 июл 13:18:48
m.barsa
Четдан мураббий келади диган гапдан латтани хиди кевотти УФА шартта киссинде эплолмаса В.Абрамовни куйсин бошка вариант капейка
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Азиз Турғунбоевнинг яқини: "Гап пулда эмас, Азиз ОЧЛ туфайли "Пахтакор"га ўтмоқчи" Азиз Турғунбоевнинг яқини: "Гап пулда эмас, Азиз ОЧЛ туфайли "Пахтакор"га ўтмоқчи"
Мавсум якунлангач футболимизда олди-сотди ишлари аллақачон бошланиб...  79
​Либертадорес кубоги, Финал. "Ривер Плейт" – "Бока Хуниорс" 3:1 ​Либертадорес кубоги, Финал. "Ривер Плейт" – "Бока Хуниорс" 3:1
"Ривер Плейт" – "Бока Хуниорс" беллашуви икки...  77
Альба: "Месси фақат чап оёқда ўйнайди? Пеленинг кўзларида муаммоси йўқми?" Альба: "Месси фақат чап оёқда ўйнайди? Пеленинг кўзларида муаммоси йўқми?"
"Барселона" ҳимоячиси Жорди Альба футбол қироли Пеленинг...  70
Суперлига-2018. Агар "олтин очко"лар бўлмаганида мусобақа жадвали қандай бўларди? Суперлига-2018. Агар "олтин очко"лар бўлмаганида мусобақа жадвали қандай бўларди?
Якунланган мавсум ҳақидаги маълумотларни тақдим этишда давом этамиз.  66
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг