ЧЛ тарихида илк марта бу жамоалар тўқнаш келишмоқда

Aslanov Jasurbek
17 дек 2018, 18:04
Бугун, 17 декабрь куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичига қуръа ташланди.

Бу босқичда "Манчестер Юнайтед" ПСЖга қарши, "Ливерпуль" эса "Бавария" билан ўйнайди. Шундай қилиб, Чемпионлар лигаси тарихида илк бор бу жамоалар тўқнаш келадиган бўлди. Бунгача Париж клуби ҳеч қачон МЮга қарши, мюнхенликлар эса "Ливерпуль" билан баҳс ўтказмаган.

Чемпионлар лигаси 1/8 финал илк ўйинлари 12, 13, 19 ва 20 февраль кунлари бўлиб ўтади. Жавоб баҳслари 5, 6, 12 ва 13 мартда ўтиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›