UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  1 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  0 00:45Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"  0 00:42Молиявий қийинчиликка учраётган "Барселона" 12 августгача Уильямс учун 58 млн. евро тўламоқчи  4 00:11Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"  3 00:09РПЛ. "Рубин" янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади  1 23:54Гюндоган "Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин  3 23:35Тен Хаг МЮ ҳақида: "Гвардиолани ҳисобга олмаганда, биз икки мавсум давомида Англияда қолганлардан кўпроқ соврин ютдик"  2 22:55Хосе Венансио Лопес: "Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик"  1 22:19Акбар Усмонов: "Сўнгги ЖЧдан бери Гватемала биз учун принципиал рақиб"  1 21:28Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Совринга Винисиус муносиб"  7 21:20Mirabror Usmanov Cup-2024. Драматик кечган баҳсда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Гватемалани 5:4 ҳисобида мағлуб этди  7 21:00Эдерсон кетса "Манчестер Сити" дарвозасини ким қўриқлайди?  1 20:31Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ ўрин олган гуруҳ: ўйинлар, таркиблар, натижалар  8 20:17"Астон Вилла" 50 млн. фунтга Онанани сотиб олди  1

ЧЛ гуруҳ босқичида ўйнаган ва ҳозирда пастки лигаларда юрган "Депортиво", "Рубин", "Малага", "Блэкберн" ва яна 12та клуб Янгиликлар

ЧЛ гуруҳ босқичида ўйнаган ва ҳозирда пастки лигаларда юрган "Депортиво", "Рубин", "Малага", "Блэкберн" ва яна 12та клуб

Ёки умуман мавжуд эмас.

1992/93 йилги мавсумдан буён Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 148та клуб иштирок этди, аммо улардан 16таси ҳозирда ҳатто ўз мамлакатларининг олий дивизионида ҳам ўйнашмаяпти.


Улар билан нима бўлди?


"Блэкберн", Англия (ЧЛдаги сўнгги иштирок — 1995/96)



"Блэкберн" 1995 йили Англия чемпиони бўлди ва биринчи ва сўнгги бор ЧЛ гуруҳида ўйнади. Британия клуби 1996 йилги ёзни ёмон ўтказди ва куз ҳам унчалик омадли бўлмади: жамоа "Спартак", "Русенборг" ва "Легия" бор гуруҳда сўнгги ўринда бўлди ва фақатгина Грэм Ле Со ва Дэвид Биттининг уруши билан ёдда қолди.


"Блэкберн" шундан буён икки бор АПЛдан пастки лигага тушиб кетди, сўнгги эса ҳалокатли бўлди: мана ўн йилдан бери жамоа элитага қайта олмаяпти.


"Парма", Италия (1997/98)



"Парма" Италиянинг иккинчи жамоаси сифатида ЧЛга чиқди, Карло Анчелотти йигитлари бошқа еврокубокларда ҳам ёмон иштирок этишмади. "Парма" гуруҳда иккинчи бўлди, аммо кейинги босқичга чиқмади, сабаби жамоа иккинчи ўринни эгаллаганлар орасида энг ёмон натижа қайд этган эди.


Ушбу "Парма" шундан сўнг Москвадаги УЕФА Кубогини ютди, аммо натижалар тезда ёмонлашди ва пул билан муаммолар пайдо бўлди — жамоа 2007 йилда тарқатиб юборилди. "Парма" ўшандан буён А Серия ва Б Серия ўртасида ўйнади, 2014 йилда эса яна бир банкротликни бошдан кечирди.


"Кошице", Словакия (1997/98)



"Кошице" ЧЛ гуруҳ босқичига чиққан илк Словакия клубига айланди. Мавсум ярим ҳимоячи Милан Чвирканинг автоҳалокатга учраши билан кечди.


Клуб тез орада инқирозга учради ва юқори лигадан тушиб кетди, шундан сўнг 2015 йилда "йўқолиб кетиш учун" қайтди. 2018 йилда ҳозирда иккинчи дивизионда ўйнаётган янги "Кошице"га асос солинди.


"Льерс", Бельгия (1997/98)



Балки, Бельгиядан ЧЛ гуруҳ босқичидаги иштироки энг кам маълум бўлган жамоа. "Льерс" ЧЛ гуруҳида ўйнади, улар бундан олдин деярли 50 йил ичидаги илк чемпионликларини қўлга киритишганди.


Клуб тарихидаги катта муваффақиятлар бўлмади, 2018 йилда эса тарқатиб юборилди.


"Кайзерслаутерн", Германия (1998/99)



Отто Кеххагель ақлбоқар қилмас ишни бажарди: "Кайзерслаутерн" иккинчи Бундеслигадан чиққандан сўнг илк мавсумидаёқ чемпионга айланди. Бундан ташқари, немислар ЧЛда "Бенфика", ПСВ ва Финляндиянинг ХИК жамоалари жойлашган гуруҳда етакчи бўлди. Аммо, "Кайзерслаутерн" плей-оффда ўша пайтда МЮ билан буюк финални ўтказган "Бавария"га имкониятни бой берди.


"Кайзерслаутерн" шундан сўнг пастга шўнғишни бошлади, 2006 йилда Бундеслигадан тушиб кетди, кейин икки мавсумга қайтди, аммо яна тушиб кетди — ҳатто учинчи Бундеслигага қадар пастлади. Жамоа фақатгина ўтган мавсумдагина иккинчи лигага қайтди — тўрт йилдан сўнг.


"Виллем II", Нидерландия (1999/00)



Нидерландия қироли шарафига номланган клуб ҳеч қачон Нидерландия футболининг бош жамоаси бўлмаган, аммо бир марта ЧЛ гуруҳ босқичига чиқиб, сўнгги ўринни олган — ундан юқорида "Спартак", "Бордо" ва Праганинг "Спарта" жамоалари жойлашган.


"Виллем II" ўтган мавсум Эрстедивизига тушиб кетди — аммо, олдинги йилларда у ерда биттадан ортиқ мавсум ўтказмаган. Шундай экан, катта эҳтимол билан тез орада қайтади.


"Депортиво", Испания (2004/05)



"Депортиво" тўқсонинчи ва янги аср бошларида Испаниядан Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг доимий иштирокчиларидан бўлган, улар икки марта чорак финал, 2004 йилда эса ярим финалгача чиқишган. Аммо, келаси мавсум "Супердепор" учун ЧЛда келаси 20 йилдаги сўнггиси бўлди. 


"Депортиво" ҳозирда Испаниянинг 3-лигасида ўйнамоқда ва ностальгия узоқ вақтлар эсланадиганга ўхшайди.


"Артмедиа", Словакия (2005/06)



Словакиянинг 2005 йилдаги ғолиби ЧЛ гуруҳида фақатгина битта мавсум ўтказган — шундан сўнг бирор еврокубокнинг гуруҳига чиқмаган. "Артмедия" 2005 йилда гуруҳда "Порту"дан ўзиб кетган ҳолда, учинчи ўринни эгаллади.


Жамоа ҳозирда бошқа ном билан аталади — "Петржалка" (бу клубнинг 124 йиллик тарихидаги 18-ном)


"Тун", Швейцария (2005/06)



Бу рўйхатдаги кўплаб жамоалардан фарқли равишда "Тун" ҳеч қачон чемпион бўлмаган, еврокубокларга доим саралаш орқали чиққан. Жамоа ўзининг ягона мавсумида Праганинг "Спарта" жамоасида олдинга ўтиб, аммо, "Арсенал" ва "Аякс"ни ўтказиб юборган ҳолда, учинчи бўлган.


"Тун" кўплаб жамоалардан фарқли равишда, ЧЛдан сўнг еврокубокларга ҳаракат қилди — масалан, 2019 йилда "Спартак"га саралашда енгилди. Аммо, мана учинчи йилдирки иккинчи дивизионга ўралашиб юрибди.


"Гамбург", Германия (2006/07)



Бу рўйхатда Чемпионлар кубогини ютган ягона иштирокчи. Ҳозир иккинчи Бундеслигада иштирок этмоқда — кетма-кет бешинчи йили ҳеч бўлмаса Германиянинг олий даражасига қайтишга уринмоқда.


"Гамбург" 2006/07 йилги мавсумдан бери Чемпионлар Лигасида ўйнамайди.


"Униря", Руминия (2009/10)



"Униря"нинг умри жуда қисқа, аммо ёрқин бўлди — 14 минглик аҳолига эга бўлган Урзичени шаҳрининг жамоаси 2006 йилда Руминиянинг олий дивизионига чиқди, 2009 йилда эса Дан Петреску билан чемпионга айланди, кейин эса ЧЛ гуруҳ босқичига чиқди ва 8 очко жамғарган ҳолда, олдинги "Севилья" ва "Рейнжерс"ни ўтказиб юборди.


Клуб бир йил ўтиб тарқатиб юборилди.


"Бордо", Франция (2009/10)



"Бордо" — ушбу рўйхатда янги, сабаби жамоа ўтган мавсумда Лига 1'да эди. "Бордо" аср бошида бир неча бор ЧЛ гуруҳига чиқди, аммо катта муваффақиятларга эришмади, 2009 йилда эса сўнгги бор иштирок этди.


"Рубин", Россия (2010/11)



Қозонликлар яқинда Чемпионлар Лигасида забт этгандек туюлади. Улар "Камп Ноу"да "Барса"ни мағлуб этишган ва "Интер" билан куч синашишган. Аммо, Қурбон Бердиев жамоасининг олтин даврлари ортда қолиб кетган.


Ҳозирда "Рубин" Леонид Слуцкий билан 20 йилда илк бор РПЛда тушиб кетган.


"Бурсаспор", Туркия (2010/11)



Туркияда чемпион бўлган Истанбулдан бўлмаган икки жамоадан бири. Жамоа МЮ, "Валенсия" ва "Рейнжерс" бор гуруҳда сўнгги бўлди.


Шундан сўнг "Бурсаспор" чемпионатнинг ўртамиёна жамоасига айланди, иккинчи дивизионга тушди, ўтган мавсум эса учинчи лигага равона бўлди.


"Оцелул", Руминия (2011/12)



"Оцелул" ЧЛга биринчи ва сўнгги бор Руминия чемпионатини ютганидан сўнг чиқди. Жамоа гуруҳда ҳеч нарса билан ёдда қолмади — 6та ўйинда 0 очко ва тўплар нисбати -8.


"Оцелул" тўрт йил ўтиб қарзлар сабаб тарқатиб юборилди.


"Малага", Испания (2012/13)



"Малага"нинг Чемпионлар Лигасидаги ягона иштироки эсда қоларли бўлди: "Милан", "Зенит" ва "Андерлехт" жойлашган гуруҳда биринчи ўрин, плей-оффда "Порту" устидан ғалаба ва "Боруссия" (Дортмунд) билан қўшимча вақтлардаги голлар билан триллер.


"Малага" беш йил ўтиб молиявий муаммоларни бошдан кечиргани сабаб Ла Лигадан тушиб кетди ва кетма-кет бешинчи бор Сегундада ўйнамоқда.


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика