UZ

Сўнгги янгиликлар

13:06ФИФА Ўзбекистон терма жамоасига Mercedes совға қилди + ФОТО  2 13:03Шота Арвеладзе: "Насаф"га қарши ўйнаш ҳамиша қизиқарли бўлган"  4 13:00Драган Черан: "Насаф"га қарши ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"  4 12:08Эрнесто Вальверде Погба трансфери ҳақидаги миш-мишларга изоҳ беришни истамади  4 12:01Ковач: "Германия Кубоги баҳсида Нойер асосий таркибда бўлади"  0 11:40Сарри: "Фабрегас "Арсенал" билан ўйнамайди"  2 11:32Пеллегрини: "Вест Хэм" таркиби йиғилган, бизга Яя Туре керак эмас"  0 11:17Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  19 11:00ВИДЕО. Шаҳрам Ғиёсов африкалик боксчини қандай қилиб нокаут қилди?  3 10:46Осиё ўйинлари. Бугун очилиш маросими бўлиб ўтади  2 10:35Испания чемпионати. "Барселона"нинг 1-тур учун қайдномаси маълум  14 10:25Olamsport: Осиё ўйинлари ҳақида хабарлар, Емельяненко рақибидан 12 кг енгил чиқди ва бошқа хабарлар  0 10:16Eplmanager.com: Бугун 2-тур учун дедлайн  2 10:08"Ювентус"нинг "Кьево" билан ўйин учун қайдномаси эълон қилинди  14 09:54Паулу Бенту - Жанубий Корея бош мураббийи  2

“Чиғатой”да Про-лига ҳакамлари учун семинар бўлиб ўтмоқда Янгиликлар

“Чиғатой”да Про-лига ҳакамлари учун семинар бўлиб ўтмоқда

Тошкент шаҳридаги “Чиғатой” спорт базасида янги ташкил этилган Про-лига ҳакамлари учун ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтмоқда.

Жами 35 нафар рефери ва рефери ассистентларига йўриқчилар Бахтиёр Намозов, Александр Попов, Владислав Цейтлин, Арслон Хотамов ва Марат Исмоиловлар томонидан амалий ва назарий машғулотлар ўтказилмоқда.

Ҳакамлар ҳақида гап кетганда, ЎФФ ҳамда ПФЛ томонидан ҳаётга тадбиқ этилаётган ислоҳотларни алоҳида таъкидлаш керак. Жумладан, асосий эътибор ҳакамлик ва назоратчилик географиясини кенгайтирган ҳолда, чекка ҳудудларда шуғулланаётган, фақат маҳаллий мусобақалар билан кифояланиб қолаётганларни ҳам расмий тадбирларга жалб этишга  қаратилмоқда.

Қолаверса, амалий ва назарий синовларнинг дастлабки талабларини бажара олмаган ҳакамларга яна қулайлик яратиш мақсадида ўзи устида ишлашга, талабларни қайтадан топширишга ва якунда ҳакамлар қаторидан жой олишига имконият яратилмоқда.

ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимовнинг айтишича, декабрь ойида ўтказилган дастлабки йиғин натижасига кўра бухоролик Абдураҳмон Қўлдошев (ёрдамчи ҳакам) синовлардан ўта олмаган.

У қисқа масофа – 30 м.га югуриш талабини бажара олмаган. Қўлдошевга 15 январь кунги йиғин пайтида яна имконият берилди, бироқ у бу сафар ҳам белгиланган талабни бажара олмади - интервал тестни (75х25) бажара олмади, натижада 2018 йилги ўйинларда иштирок эта олмайдиган бўлди. 15 январда бошланган иккинчи йиғин пайтда тошкентлик Дмитрий Пислегин (бош ҳакам) ва фарғоналик Қаҳрамон Собиров (ёрдамчи ҳакам) ҳам интервал тестни (75х25) бажара олмадилар.


Пислегин жисмоний тайёрсизлигини оёғидаги жароҳат билан боғлади. У айни пайтда Озарбайжонда даволанмоқда, шифо топиб, яна ўз устида жиддий шуғулланишним мақсад қилмоқда. Пислегин, хабарингиз бор, ФИФА ассистенти ҳисобланади, 2017 йилда ОФК Кубоги ҳамда ОЧЛнинг иккита учрашувида захира ҳаками сифатида фаолият юритган. Айни пайтда ОФКнинг расмий ўйинларига ҳам таклиф этилувчилар рўйхатида турибди. Энди Пислегиннинг ҳам, Собировнинг ҳам иккинчи маротаба синовларда иштирок этиши ва талабни бажара олган тақдирда мусобақаларга рухсат олиши учун Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси махсус хайъатининг қарори керак бўлади.

15 декабрдаги синовлардан ўта олмаган яна бир ҳакам – андижонлик Анвар Маражабов эса 15 январда қайта “имтиҳон” топширди ва синовлардан муваффақиятли ўтиб, янги мавсум ҳакамлари қаторидан жой олди.

Маъмур Саидқосимовнинг таъкидлашича, ўтган йиллар мобайнида қуйи лигаларда фаолият юритиб келган беш нафар ёш ҳакамларга бу йил Суперлига учрашувларида иштирок этиш имконияти берилмоқда. Булар – фарғоналик Олимжон Тўйчибоев, қашқадарёлик Фирдавс Норсафаров, тошкентлик Акобирхўжа Шукуруллаев, Жасур Мухторов ва Аскер Нажафалиев. Буларнинг орасида биргина Тўйчибоев 2017 йилги мавсумда Олий лиганинг битта учрашувида майдонга тушган холос, қолганларида бундай имконият энди яратилмоқда.

Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармасининг иш режасида келгусида ҳакамликни ҳудудларда гуруҳ ҳолатида (мисол учун, андижонликлар гуруҳида бош ҳакам ҳам, қанот ҳакамлари ҳам андижонликлар бўлиши лозим) ташкил этиш белгиланган. Амалий ишларга эса аллақачон киришилган.

Тошкентда бошланган йиғинда иштирок этаётган ҳакамлар:

Реферилар

Дмитрий Пислегин (Тошкент ш.)
Даулетбай Жалимов (Тошкент вилояти)
Фаррух Янсупов (Тошкент ш.)
Комилжон Расулов (Қашқадарё)
Дилшод Каримов (Тошкент ш.)
Шуҳрат Режабов (Бухоро)
Ғайрат Жўраев (Наманган)
Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент ш.)
Фарруҳ Йўлдошев (Тошкент ш.)

Рефери ассистентлари

Анвар Маражабов (Андижон)
Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро)
Сервер Еремеев (Тошкент ш.)
Никита Афиногенов (Тошкент ш.)
Ринат Нугманов (Тошкент ш.)
Ҳасан Набиев (Тошкент ш.)
Аваз Абдуллаев (Тошкент ш.)
Иброҳим Жўраев (Тошкент вилояти)
Ҳусан Худойбердиев Тошкент вилояти
Владлен Лушин (Сирдарё)
Шоҳнур Йўлдошев (Сирдарё)
Зуфар Элибоев (Қашқадарё)
Суҳроб Сатторов (Қашқадарё)
Шавкат Рахматов (Бухоро)
Акмал Ғиёсов (Бухоро)
Исломжон Носиров (Наманган)
Максам Нехочин (Наманган)
Мирмақсуд Каримов (Тошкент ш.)
Санжар Назаров (Тошкент ш.)
Шоҳруҳ Эркинов (Тошкент ш.)
Равшан Кападзе (Фарғона)
Шохруҳбек Азамов (Фарғона)
Қаҳрамон Собиров (Фарғона)
Элдор Турсунов (Наманган)
Ҳуснитдин Баҳодиров (Тошкент ш.)
Ҳуснитдин Шодмонов (Наманган)

Ҳакамларнинг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинлари 22-26 январь, 29 январь – 2 февраль кунларига белгиланган. 10-20 февраль кунлари йиғин Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкиллаштирилади. 22-25 февраль кунлари шунингдек, аёл ҳакамлар учун йиғин уюштирилади. Ҳакамлар назоратчилари учун йиғин эса 26-28 февралга режалаштирилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+2   
19 янв 08:48:31
madrid
Жиззахимиздан йуқ.
   
19 янв 10:48:36
Tursunboy77077
Nma faqat towkent farģonadan Ciqadimi super ligaga qolgan viloyatlar nma qiladi bowqa viloyatlarda ham hakamlar bor lekin ular wunca paytlardan beri iwlab keliwmoqda ularni joyi hardoyimgiday pro liga yoki bowqa joyda qacon koramiz viloyat xakamlarini superligada qayniqsa Sirdaryodan yoq ularda ham yaxwi nomzodlar bor
   
19 янв 08:57:23
faxr uzb
Шу ердаям Кападзе борми?..))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон Қатарни 6:0 ҳисобида мағлуб этди! Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон Қатарни 6:0 ҳисобида мағлуб этди!
Осиё ўйинларининг 2-туридан ўрин олган Қатар - Ўзбекистон учрашуви...  274
Суперлига. 22-тур. "Металлург" кучли олтиликка кирди, "Қўқон-1912" Фарғонада мағлуб бўлди Суперлига. 22-тур. "Металлург" кучли олтиликка кирди, "Қўқон-1912" Фарғонада мағлуб бўлди
Бугун Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган тўртта ўйин бўлиб ўтди.  172
"Атлетико" "Реал"ни мағлуб этди ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди "Атлетико" "Реал"ни мағлуб этди ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди
Ҳозиргина УЕФА суперкубоги доирасида "Реал" -...  105
Купер Гадоев ва Турсуновни терма жамоага чақирди Купер Гадоев ва Турсуновни терма жамоага чақирди
Сентябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси Сурия ва Эрон билан ўртоқлик...  85
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг