

Мураббий Путин билан гаплашиш мақсадида матбуот анжумани бир неча дақиқага тарк этди. Телефон қўнғироғига жавоб бергач, мураббий билан матбуот анжумани давом эттирилди.
-Сизга ким қўнғироқ қилганини билсак бўладими? Умуман бугунги ғалаба билан сизни икки йилдан буён танқид қилиб келаётганларга муносиб жавоб бердим деб ҳисоблайсизми?
Менга давлат раҳбари қўнғироқ қилиб, табриклади ва барча футболчиларга кўрсатган мазмунли ўйини учун раҳмат айтишимни ва шу “темп”да давом эттиришлари кераклигини билдирди. Иккинчи саволга келадиган бўлсам, мен ҳеч бир танқидчимга жавоб бермоқчи эмасман. Шунчаки ўз ишимизни давом эттириш ниятидамиз”, деди Черчесов.



