"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди

Sherzod Nurmatov
19 мар 2026, 11:35
Лондон клуби 2026 йил ёзги трансфер ойнасини аллақачон режалаштирмоқда ва кўриб чиқилаётган вариантлардан бири ҳақиқатан ҳам катта харид бўлиши мумкин.

"La Nación" хабарига кўра, лондонликлар "Интер"нинг аргентиналик ҳужумчиси Лаутаро Мартинесга қизиқиш билдирмоқда. "Нерадзурри" уни жамоада сақлаб қолишни истайди, аммо тахминан 85 миллион евро атрофидаги таклифни кўриб чиқади.

Лаутаро шбу мавсум барча мусобақаларда 35 ўйинда иштирок этиб, 18 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Nación

Сўнгги янгиликлар

Барча ›