

Таъкидланишича, "нерадзуррилар" ёзда Эриксенни қўйиб юборишга қарши эмас. "Челси" раҳбарияти эса 28 ёшли даниялик футболчини Жоржиньо билан алмайтирмоқчи. Клуб "рокировка" масаласини муҳокама қилишмоқда. Аввалроқ Эриксеннинг "Тоттенхэм"га қайтиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалган эди.
У жорий мавсум 18 ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди. Футболчининг "Интер" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунланади. 29 ёшли Жоржиньо ва "Челси" ўртасидаги ҳамкорлик эса 2023 йилга қадар мўлжалланган.




