"Челси" "Вильярреал" ҳужумчиси билан келишувга эришди

Sherzod Nurmatov
17 июн 2023, 13:42
Энди "кўклар" испан клуби билан музокара олиб бориши керак.

"Челси" "Вильяррел" ҳужумчиси Николас Жексон билан келишиб олди. Бу ҳақда "The Athletic" хабар бермоқда.

Эндиликда "кўклар" испан клуби билан музокара олиб боришади. Футболчининг товон пули 35 млн еврони ташкил қилади.

21 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 5 та голга ассистентлик қилган. Унинг "сариқ сувости кемаси" билан шартномаси яна 3 йилга мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›