"Челси" ва "Ливерпуль" Хакан Чалханўғлуни сотиб олмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
15 дек 2023, 11:45
Англиянинг "Челси" ва "Ливерпуль" клублари "Интер" футболчиси трансферига қизиқиш билдирмоқда.

"Интер" етакчиларидан бирини сотиш ниятида эмас, аммо бу ҳолат "аристократлар" ва "қизиллар"ни ташвишга солмаяпти. Ҳар икки клуб трансферни амалга ошира олишига ишонмоқда. Тахминларга кўра, келишув амалга ошган тақдирда, трансфер суммаси каттагина бўлади, сабаби Хаканнинг "Интер" билан 2027 йилгача мўлжалланган шартномаси бор.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Tuttosport