«Челси» ва «Ливерпуль» битта футболчи учун кураш олиб бормоқда

Khoja
21 ноя 2024, 10:22
«Лион» ярим ҳимоячиси Райан Шерки фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Унга Англиянинг икки гранди «Челси» ва «Ливерпуль» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ўз ўрнида айни вақтда қийин молиявий аҳволга тушиб қолган «Лион» жамоаси қишда ўз етакчиларини яхши суммага сотиб юборишга тайёр. Инглизлар ушбу ярим ҳимоячи учун 25-30 миллион евро атрофида пул тўлашга тайёр.

Райан Шерки жорий мавсум 11 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 3 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com