"Челси" ва "Бавария" "Арсенал" дарвозабонини нишонга олишди

Sherzod Nurmatov
19 сен 2023, 13:36
У асосий мақомини йўқотишга яқин турибди.

"Бавария" ва "Челси" келаси ёзда Аарон Рэмсдейл трансфери бўйича музокараларни кучайтириши мумкин, деб хабар берди "Daily Mail".

Гап шундаки, "Арсенал" бир йилдан сўнг дарвозабонни сотишга тайёр, чунки Микель Артета Давид Райяни биринчи рақамга айлантирмоқчи ва уни "Эвертон" билан ўйин учун асосий таркибга киритди. Рэмсдейл бундан норози. 

Агар Аарон сотилса, "канонирлар" трансфер учун камида 60 миллион фунт талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" дарвозабон позициясига барқарор ўйинчиқ қидирмоқда. "Бавария" эса ёши катта бўлган ва ЖЧ-2022дан сўнг олган жароҳатини узоқ вақт даволаган Мануэль Нойерни ўзгартириш ниятида.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail