"Челси" ва "Арсенал" "Ювентус" етакчиларидан бири учун курашади
04 окт 2022 15:34
Янгиликлар
"Челси" ва "Арсенал" "Ювентус" етакчиларидан бири учун курашади
Лондон клублари "Ювентус" ва сербиялик ҳужумчи Душан Влаховичга қизиқиш билдиришмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Англия клублари қишки трансфер ойнасида футболчини сотиб олишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга, туринликлар форвард билан хайрлашмоқчи эмас, шунинг учун уни фақат катта миқдордаги пул эвазига сотиб олиш мумкин бўлади.

22 ёшли Влахович жорий мавсум "Ювентус" сафида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан келишуви 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар