"Челси" Украина терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда

Alisher
19 окт 2019, 18:00
Украина терма жамоаси ва "Аталанта" ярим ҳимоячиси Руслан Малиновскийга "Челси" қизиқиш билдирмоқда.

"Челси" академияси мураббийи Клод Макелеле Малиновскийнинг ўйинини Евро-2020 саралаши доирасидаги Украина - Португалия (2:1) баҳсида кузатган.

Макелеле "Челси" ярим ҳимоясида Канте, Жоржиньо ва Малиновский учлигини кўрмоқда.

Руслан "Аталанта"га шу йили Бельгиянинг "Генк" клубидан ўтган эди.

Футболчи 2015 йилдан буён Украина терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport Arena