“Челси” собиқ футболчиси Бразилия клубига ўтди

10 июл 2020, 09:34
Саломон Калу фаолиятини Бразилияда давом эттиради.

“Челси”, “Лилль” ва “Герта” клублари собиқ аъзоси Саломон Калу фаолиятини Бразилияда давом эттирадиган бўлди. Калу “Ботафого” клуби билан 2021 йил охирига қадар шартнома имзолаган. Футболчи келаси ҳафта Бразилияга етиб боради.

Калу сўнгги мавсумни “Герта” сафида ўтказди. У клуб учун жорий мавсум 5 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Ботафого” расмий сайти