"Челси" шартнома имзолашни истаган футболчи "Борнмут"га ўтди

Mirjalol Normatov
20 авг 2023, 15:50
АҚШ термаси футболчиси Тайлер Адамс "Лидс"дан "Борнмут"га ўтди.

24 ёшли хавбек "Борнмут" билан 5 йиллик шартнома имзолади. Олдинроқ футболчи "Челси"га ўтишга яқин турганди, бироқ трансфер ишлари амалга ошмай қолганди.

"The Athletic" маълумотига кўра, "Борнмут" футболчининг трансфери учун 23 млн фунт тўлаган. Ўтган мавсумда Адамс АПЛнинг 24 ўйинида иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: afcb.co.uk