“Челси” “Рома”нинг бирйўла икки футболчисини сотиб олмоқчи

19 янв 2018, 07:20
Лондонликлар аввалига ҳимоячи Эмерсонни сотиб олиш таклифини “Рома” раҳбариятига билдирган эди.

Энди эса унинг ёнига жамоа ҳужумчиси Эдин Жекони ҳам қўшиш варианти пайдо бўлди. Лондон жамоаси раҳбарияти иккала футболчи учун 50 миллион евро беришга тайёр. Бу маълумотни таниқли журналист Жанлука Ди Марцио ҳам тасдиқлади.

“Рома” эса таклиф этилаётган суммадан норози. Жамоа 65 миллион евро сўрамоқда. Шунингек, “Челси” бу трансферга Миши Батшуайини қўшишга ҳам қарши эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sport Italia