"Челси" Регилонни харид қилмоқчи, аммо...

Alisher
10 авг 2020, 14:27
"Челси" "Севилья"да ижара асосида ўйнаётган "Реал" ҳимоячиси Серхио Регилонга қизиқиш билдирмоқда.

Аммо, лондонликлар испаниялик футболчини қўлга киритишлари учун Эмерсон ёки Маркос Алонсодан бирини сотишларига тўғри келади.

Фрэнк Лэмпард жамоанинг чап қанот ҳимоясидан норози ва трансферлар ойнасида ушбу позицияга ўйинчи изламоқда.

Хабарларга кўра, 42 ёшли мутахассиснинг мақсадларидан бири "Лестер" ҳимоячиси Бен Чилвелл ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/angelomangiante