"Челси" Осимхен учун 170 млн евро таклиф қилишга тайёр
29 сен 2023 15:35
Янгиликлар
"Челси" Осимхен учун 170 млн евро таклиф қилишга тайёр
"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен Англия чемпионати клубларидан бири таркибига қўшилиши мумкин.
Бу ҳақда "Todofichajes" хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, "Челси" қишки трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни ўйлаб, 24 ёшли нигериялик футболчини сафига қўшиб олмоқчи. Қайд этилишича, Лондон жамоаси раҳбарияти футболчи учун тахминан 170 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Олдинроқ Осимхеннинг "Наполи"ни тарк этиши мумкинлиги маълум бўлганди. Неаполликлар ўзларининг ижтимоий тармоқларида форвард ҳақидаги ҳажвий видеони жойлаштирганидан сўнг томонлар ўртасида можаро келиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, Осимхен "Наполи"да 2020 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У клуб сафида жами 108 та ўйин ўтказиб, 63 та гол урган ва 15 та голли узатмани амалга оширган. Футболчи ўтган мавсум клубга Италия чемпиони бўлишга ёрдам берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар