

Лондон клуби ярим ҳимоячи Мэйсон Маунтга мавсум сўнггида шартномани узайтиришни таклиф этади. 22 ёшли ўйинчининг "Челси" билан тузган амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Клуб шунингдек, шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган Жеймсга янги битим таклиф қилишни режалаштирмоқда ва шу орқали ўйинчининг яхши формасини мукофотламоқчи.
Шунингдек Андреас Кристенсен билан музокаралар олиб борилмоқда. Унинг шартномаси жорий мавсумнинг сўнггида якунига етади.



