"Челси" - "Лидс" учрашувида бахтсиз ҳодиса рўй берди

Khoja
29 фев 2024
“Лидс” мухлиси Англия кубоги 1/8 финали доирасида “Челси”га қарши ўйин (3:2) вақтида “Стемфорд Бридж” трибунасидан йиқилиб, шифохонага етказилди, деб хабар берди Goal.com.

Манбага кўра, "Лидс" мухлиси ўз жамоасининг биринчи голини нишонлаш чоғида "Стемфорд Бридж" трибунасининг юқори қаватидан пастки қаватдаги мухлислар устига қулагани учун касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда мухлиснинг аҳволи яхши эканлиги хабар берилди.


KhojaMuallif
Manba: Goal.com