"Челси" кучли тўртликка кира олмаган тақдирда Поттер ишдан олинмайди

Iskandarov Abdulaziz
10 сен 2022, 12:03
"The Telegraph" нашрининг ёзишича, агар жамоа АПЛ жорий мавсуми якунида кучли тўртликка кира олмаса, мутахассис автоматик истеъфога чиқарилмайди.

Гарчи клуб янги эгаларининг минимал мақсади дастлаб тўрталикка кириш бўлса-да, бу шартни бажармаслик Поттернинг истеъфога чиқишига сабаб бўла олмайди. 

Клуб хўжайинлари керакли вақт ва атрофдагиларнинг қўллаб-қувватлаши ёрдамида Поттер ютуқларга эришишига ишонади. 

Эслатиб ўтамиз, мураббий билан 60 миллион фунт стерлинг миқдордаги 5 йиллик шартнома имзоланган. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›