

Амалдаги битим 2019 йилнинг ёзида якунига етади, аммо лондонликлар ҳозир уни узайтирмоқчи.
"Челси" эгаси Роман Абрамович 47 ёшли мутахассисга мавсумий маоши 15 млн. евро бўлган 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи. Бундан ташқари, келишувда Контенинг бадал пули 50 млн. евро этиб белгиланади. Конте шартномани узайтиришга тайёр, бироқ бадал пули 20 млн. евро бўлишини истмоқда.
Олдинроқ Антонио Конте раҳбариятдан Эден Азарни "Реал"га сотмасликни талаб қилган эди.



