"Челси" Кепанинг ўрнига бошқа дарвозабон топиб қўйди

Alisher
4 фев 2020, 15:18
"Бёрнли" дарвозабони Ник Поуп "Челси"га ўтиши мумкин.

27 ёшли дарвозабон "кўклар" бош мураббийи Фрэнк Лэмпарднинг шорт-листидан ўрин олган.

Ўз ўрнида, мураббий жамоанинг ҳозирги дарвозабони Кепа Аррисабалагадан норози ва у билан хайрлашишга тайёр.

Поуп жорий мавсум "Бёрнли" таркибида 25та ўйинда майдонга тушиб, 38та гол ўтказиб юборди ва 10та қуруқ ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Express

Сўнгги янгиликлар

Барча ›