"Челси" Жонатан Дэвиднинг вакили билан музокаралар олиб бормоқда

Sherzod Nurmatov
24 июн 2024, 11:59
"Лилль" юлдузи Европанинг энг талабгир футболчиларидан бири.

Клуб яхши таклиф тушса, у билан хайрлашишга тайёр.

Гап Жонатан Дэвид ҳақида бормоқда. Ҳужумчи ўтган мавсум Лига 1'да 34 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

"The Athletic" хабарига кўра, Дэвиднинг вакиллари ва "Челси" ўртасида музокаралар олиб борилмоқда.

Дэвиднинг "Лилль" билан келишуви 2025 йилнинг ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic