

Унга кўра, “Интер” ярим ҳимоячиси Чезаре Казадеи “Челси”га ўтишга яқин.
19 ёшли италиялик Лондон клуби билан 6 йиллик шартнома борасида келишувга эришди. Трансфер 15 млн еврога амалга ошиши кутилмоқда.
Казадеи ўтган мавсум “нерадзуррилар”нинг ёшлар жамоаси таркибида 39 баҳсда қатнашиб, 16+5 натижа кўрсатди. У асосий жамоада майдонга тушмаган.



