“Челси” футболчилари бутсасини микротўлқинли печда иситиб, майдонга тушиши маълум бўлди

Eldor Akmurzayev
12 окт 2022, 09:50
Бу ҳақда “The Sun” хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Челси” футболчилари ўйинлардан олдин бутсаларини микротўлқинли печга қўйиб, иситиб олади.

Печ “Стэмфорд Бриж”даги кийим алмаштириш хонасида жойлашган ва махсус таймер билан жиҳозланган. У бутсалар кераклиги ҳароратгача қизиб кетган-кетмаганини кўрсатади.

Шунингдек, сафар учрашувларидан олдин ҳам клуб автобусига микротўлқинли печ ўрнатилади.

Ушбу методика оёқ кийимни янада юмшоқроқ, майдонга мослашувчан ва қулайроқ қилади. “Аристократлар” 2020/21 йилги мавсумдан бери бундан фойдаланиб келади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Sun