"Челси" Франция терма жамоаси ҳимоячиси учун 60 млн евро сарфлашга тайёр

Alisher
31 янв 2022, 18:01
"Челси" "Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунденинг трансферига улгуришни хоҳламоқда.

"Аристократлар" битимни душанбанинг сўнггига қадар имзолашмоқчи. Англия клуби 23 ёшли француз учун 60 млн евро ишлатишга тайёр.

Шу билан бирга "Челси" ўйинчини жорий мавсум сўнггига қадар Андалусия клубига қолдиради.

Кунде жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›