"Челси" Азарнинг ўрнига бошқа футболчи топиб қўйди

Mirjalol Normatov
2 дек 2018, 15:31
Дортмунднинг "Боруссия"си ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич "Челси" қизиқишлари доирасида.

"Goal" хабарига кўра, "аристократлар" 20 ёшли футболчини келаси йили ёзда "Реал"га ўтиши мумкин бўлган Эден Азарнинг ўрнига муносиб кўрмоқда.

Пулишичнинг шартномаси 2020 йилда якунига етади. "Арилар" америкаликни 80 млн еврога баҳоламоқда.

Бу мавсумда Пулишич дортмундликлар таркибида 14 ўйинда қатнашиб, 3 гол урди ва 3 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal