

Бугун "Бухоро" мезбон сифатида "Сўғдиёна"ни қабул қилиб, йирик 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Қаторасига учта дуранг сўнг бухороликлар яна мағлубиятни қабул қилиб олишди.
Яна бир факт шуки, "Бухоро"нинг ғалабасиз серияси 10тага етди. Жамоа ўзининг ягона уч очкосини 11-турда "Сурхон" билан беллашувда қўлга киритганди. Шундан бери Саидов шогирдлари 10та учрашувда майдонга тушиб, 5 дуранг ва 5 мағлубият қайд этишди.
"Бухоро" кейинги турни "Бунёдкор"га қарши ўтказади.



