"Бухоро"да руминиялик мураббий иш бошлади

Aslanov Jasurbek
5 авг 2020, 07:20
"Бухоро" мураббийлар штаби яна бир хорижлик мутахассис билан кучайтирилди.

"Бухоро" жамоаси бош мураббийига айланган Жамшид Саидов ўзининг штабига ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган, руминиялик мутахассис Аугустин Чирицани қўшиб олди. У жамоада доимгидек жисмоний тайёргарлик бўйича фаолият олиб боради. 

Ушбу мураббий бундан аввал "Бунёдкор", "Суғдиёна" жамоаларида Сергей Лушанга яқиндан кўмаклашган эди . Шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2018 йил Уругвайга қарши баҳсга тайёрлашда ёрдам берган. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›