

Жамоа режага асосан кунига икки маҳал машғулотлар олиб бормоқда. Ўтган мавсум “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган деярли барча футболчилар машғулотларда иштирок этишмоқда.
"Бухоро" иккинчи йиғин доирасида 3-4 та назорат учрашувлари ўтказишни режалаштирган. Спарринг-рақиблар ва жамоа таркибидаги ўзгаришлар ҳақида тўлиқ маълумот яқин кунларда эълон қилинади.



