

Энг аввало "Бухоро" футбол клуби барча юртдошларимизни қўшалоқ байрам - Ийд Қурбон Ҳайит ва Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади.
Хабарингиз бўлса керак, келаси ҳафта Улуғбек Бақоев бошқарувидаги "Бухоро" жамоаси Фарғонага сафар уюштиради. 7 сентябрь куни "Нефтчи"га қарши кечадиган баҳсга жамоамиз айни дамда Тошкентда жиддий суръатда тайёргарлик кўрмоқда. Футболчиларнинг кайфияти юқори даражада. Уларнинг ҳар бири бўлажак баҳсда ҳам ғалаба қозониш илинжида. Таркибда жиддий йўқотишлар йўқ ва йигитларнинг барчаси жангавор холатда дейиш мумкин. 
"Бухоро" матбуот хизмати.



