

"Бухоро" футболчилари бошқа жамоалар сингари айни пайтда таътилдалар. Жамоа аъзолари декабрь ойининг иккинчи ярмидан Тошкентда йиғин бошлашади. Жамшид Саидовнинг айтишича Бухоронинг ўзида майдон муаммоси борлиги туфайли мавсумга тайёргарлик пойтахтда олиб борилади.



